Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессиясида қатнашади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i47608-Ўзбекистон_ТИВ_раҳбари_БМТ_Бош_Ассамблеясининг_навбатдаги_сессиясида_қатнашади
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 21—29 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюриши кутилмоқда.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
сентябр 20, 2019 14:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессиясида қатнашади

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 21—29 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюриши кутилмоқда.

Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШда БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессиясида, жумладан, Эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш Глобал чақируви тақдимотига бағишланган юқори даражадаги тадбирда, Иқлим таъсирлари бўйича БМТ Саммитида, «Марказий Осиё — АҚШ» («C5+1») шаклида ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг (ОҲИЧК) вазирлар учрашувларида иштирок этади.

Шунингдек, ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Нью-Йорк шаҳрида хорижий мамлакатлар делегациялари билан икки томонлама учрашувларни ўтказади.

Ташриф дастурида Вашингтон шаҳрида АҚШ расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш ва Ўзбекистон—АҚШ кун тартиби масалаларини муҳокама қилиш ҳам кўзда тутилган.