Шавкат Мирзиёев : Ўзбекистонда миллий маданият белгиси бўлмиш - рўмолни тақиш ҳеч қачон тақиқланмаган
Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббий фахрийларни тақдирлаш маросимида Мирзиёев Ўзбекистонда ҳеч қачон рўмол тақиқланмаслигини маълум қилди.
Ҳукумат мукофоти топширилган спортчиларнинг бирини волидаси чиқишидан сўнг, давлат раҳбари анъанавий бош кийимида чиққан аёлни "ўзбек волидаси тимсоли", дея атади ва рўмол ҳамиша камтаринлик ва юксак маданият белгиси бўлиб қолишини таъкидлади.
"Бугун ижтимоий тармоқларда кўп-кўп масалалар кўтарилаяпти. Сизни ўзбекона либосингиз... <...>Қандай ярашади рўмоллар, қандай ярашади ўзбекона кийинишингиз. Ҳеч ким (рўмол тақишларига) ҳеч қачон қарши бўлмаган. Мана шу туришингиз, мана шу рўмолингиз менга муқаддас ўзбек онаси тимсолини эслатди", - деди президент спортчи онасига мурожаат этиб.
Эслатиб ўтамиз, кукни кеча ОАВ ,Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг вилоятдаги иш жойларида намоз ўқишга шароит яратиладиган ҳолатлар аниқланса, ўша корхона раҳбарига жиноят иши очилиши ҳақида айтган гапларининг аудиоёзувини тарқатишганди.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилишида Шуҳрат Ғаниевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган нутқи танқидий кўриб чиқилди.
Шуҳрат Ғаниев ҳам ижтимоий тармоқларда ўзига билдирилаётган танқидлар тўғрилигини эътироф этиб, ўзининг айбини тан олган.
«Ижтимоий тармоқларда бўлаётган муҳокамалар тўғри. Айбимни тан оламан. Ўзимни оқлаш учун бирор сўз топа олмайман. Менинг авлодим, ота-онам миллий либослар кияди. Ўзим ҳам уйимда миллий либос кияман. Ўша мажлисда қуюшқондан чиқиб кетганман. Имконият берсангиз, хулоса чиқариб, чин дилдан меҳнат қиламан. Ҳар қандай жазога лойиқман.