Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 56 мамлакатига визасиз боришлари мумкин
Henley & Partners компанияси турли мамлакатлар фуқаролари учун ҳаракатланиш эркинлиги даражасини кўрсатадиган паспортлар рейтингини янгилаганида Ўзбекистон фуқаролари дунёдаги 193 давлатдан фақат 56 тасига визасиз боришлари мумкинлигини эълон этди.
Ўзбекистон янги рейтингда ўтган йилга нисбатан 6 ўрин пастлаб, 88-ўринга тушиб кетган. Бу тушиш Жибути ва Бенин кириш визаси ўрнига электрон визага ўтгани, Сурия виза жорий этгани ҳамда методология ўзгариши билан боғлиқ.
Компания рейтингни четга чиқишда визасиз тартиб амалга киритилган ҳужжатлар сонига қараб аниқлайди.
МДҲ давлатлари орасида Украина энг яхши кўрсаткичга эга (44-ўрин, 126 мамлакат), ундан кейин Молдова (49-ўрин, 119 мамлакат) ва Россия (51-ўрин, 116 мамлакат) турибди. Марказий Осиёда Қозоғистон 69-ўрин билан энг яхши кўрсаткични қайд этган (75 мамлакат). Туркманистон эса 90 чи ўриннни эгаллаган /51 мамлакат/