Ўзбекистон президенти Ашхободда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида қатнашади
(last modified Wed, 09 Oct 2019 06:07:37 GMT )
октябр 09, 2019 11:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти  Ашхободда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида қатнашади

Шавкат Мирзиёев 10-11 октябрь кунлари Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади

Йиғилишда Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Саммит якунида бир қатор ҳужжатларни, жумладан, 2020 йилда МДҲда раисликнинг Ўзбекистон Республикасига ўтиши тўғрисида қарор, Стратегик иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида декларация, 1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ҳамдўстлик мамлакатлари халқлари ва халқаро ҳамжамиятга мурожаати, 2020-2022 йилларда терроризм ҳамда экстремизмнинг бошқа зўравон кўринишларига қарши курашиш  бўйича ҳамкорлик дастурини қабул қилиш кўзда тутилган деб хабар берган Кун.уз.

Шавкат мирзиёев МДҲ саммитидаги иштироки доирасида Ашхободда қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси  ҳам 10 октябрь куни Ашхободда бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида қатнашади.

 

Ёрлиқ