Тошкент ва Теҳрон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов қайта тикланиши мумкин
(last modified Tue, 22 Oct 2019 06:23:13 GMT )
октябр 22, 2019 11:23 Asia/Tashkent
  • Тошкент ва Теҳрон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов қайта тикланиши мумкин

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Ҳамид Наэрободийни қабул қилганида,Тошкент ва Теҳрон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни очиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Дарё сайтига кўра, Ишонч ёрлиқларини нусхасини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида ҳозирги вақтда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида томонларни қизиқтирган барча соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган конструктив ва динамик муносабатлар қарор топгани таъкидланди.

Савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация ва туризм тармоқларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, Тошкент ва Теҳрон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни очиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.