Ўзбекистон Қуролли Кучлар академияси НАТО делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
(last modified Wed, 23 Oct 2019 06:18:29 GMT )
октябр 23, 2019 11:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Қуролли Кучлар академияси НАТО делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) мутахассисларининг "ШАШТ ҳақида умумий маълумот" мавзусидаги ўқув-машғулотлари бўлиб ўтди.

Кун сайтига кўра, НАТО делегацияси  раҳбари Патрик Женссон ҳамда НАТО вакиллари Картсен Клемм, Ребекка Хансен, Эндрю Картер Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида таҳсил олаётган масъул офицерлар билан фикр алмашувлар чоғида Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг тарихи, мақсад-вазифалари, жаҳон миқёсида эришган муҳим натижалари, сиёсий позицияси ҳамда истиқболдаги саъй-ҳаракат платформаси кўлами хусусида маълумотлар беришди. 

Шунингдек, бугунги геосиёсий вазиятларнинг қиёсий таҳлиллари, дунёнинг турли минтақаларида кечаётган қуролли тўқнашувлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бу борада НАТОнинг олиб бораётган тинчликпарварлик сиёсати хусусида кечган мулоҳазалар ҳам диққатга сазовор бўлди.