Самарқандда 45 ёшли аёл турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i48524-Самарқандда_45_ёшли_аёл_турмуш_ўртоғини_пичоқлаб_ўлдирди
Самарқанд шаҳрининг Гаспарали кўчасида яшовчи 45 ёшли аёл А.О. норасмий турмуш ўртоғи 48 ёшли С.М. билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан унинг ўнг орқа елка қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирди.
(last modified 2019-11-09T09:48:24+00:00 )
ноябр 09, 2019 14:38 Asia/Tashkent
  • Самарқандда 45 ёшли аёл турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди

Самарқанд шаҳрининг Гаспарали кўчасида яшовчи 45 ёшли аёл А.О. норасмий турмуш ўртоғи 48 ёшли С.М. билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан унинг ўнг орқа елка қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Дарё»га маълум қилишича, воқеа 8 ноябрь куни соат 12:00 ларда содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни шаҳар прокуратураси томонидан А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан (Қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилган.

Аёл қўлга олинган бўлиб, суд қарорига кўра 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.