Sof.uz нашри йилнинг энг яхши блогерини аниқлади
Sof.uz нашри интернет журналистикаси ва ижтимоий медиа соҳасида йилнинг энг яхшиларини аниқлаш учун сўровнома ташкил этган эди. Сўровнома икки босқичда ўтказилди.
Sof.uz Телеграм ва Facebook каналида номинациялар учун номзодлар мухлислар ёзган изоҳлар асосида ҳамда сараланди. Изоҳларда энг кўп зикр этилган номзодлардан 10 нафар блогер аниқланиб, онлайн сўровнома ташкил этилди.
Сўровномада жами 11353 киши қатнашди. Натижа қуйидагича кўриниш олди:
1. Хушнудбек Худойбердиев (4187 та овоз, 37%)
2.. Нурбек Алимов (2158 та овоз, 19%)
3. Мубашшир Аҳмад (1377 та овоз, 12%)
4. Умид Ғафуров (769 та овоз, 7%)
5. Хайрулла Ҳамидов (747 та овоз, 7%)
6. Нозим Сафари (596 та овоз, 5%)
7. Темурмалик Тожиддинзода (513 та овоз, 5%)
8. Исроил Тиллабоев (446 та овоз, 4%)
9. Муҳрим Аъзамхўжаев (282 та овоз, 2%)
10. Элдор Асанов (278 та овоз, 2%)
Сўровнома натижаларига кўра, биринчи ўрин ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиевга насиб этди. Хушнудбекнинг Телеграмдаги каналидан 166,7 минг киши фойдаланади. Унда асосан таълимга оид, ҳуқуқий мавзулар ёритилади. Хушнудбек Facebook, Twitter ва Instagram тармоқларида ҳам фаол. Блогерлик фаолиятини xushnudbek.uz сайти орқали бошлаган.
Иккинчи ўрин соҳиби Нурбек Алимов ўзбек блогингида сўнгги йилларда машҳур бўлган блогерлардан. Телеграм каналида 17,3 минг обуначиси бор. Турли мавзуларда (китоб, кино, сиёсат) қалам тебратади. Сўнгги пайтда жаҳонда бестселлер бўлган китоб ва киноасарларни ўзбек тилига таржима қилиб, тақдим этмоқда.
Асосан диний-маърифий мавзуларда ёзувчи Мубашшир Аҳмад энг яхши блогерлар орасида учинчи ўринни эгаллади. Мубашшир домланинг Телеграмдаги обуначилари сони 19,3 минг киши. У шунингдек, Facebook, Instagram тармоғида ҳам фаол. Мубашшир Аҳмад "Ислом ҳазораси", "Олим олам ва одам" ва бир неча китоблар муаллифи.