ноябр 12, 2019 14:33 Asia/Tashkent
  •  Бруссельда Абдулазиз Комилов ва Европа Иттифоқига раислик қилаётган Финландия ТИВ раҳбарининг учрашуви бўлиб ўтди

Кеча Брюсселда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Европа Иттифоқига раислик қилаётган Финландия Ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто учрашуви бўлиб ўтди.

Дарё сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон—ЕИ Ҳамкорлик кенгашининг 15-мажлиси кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон—Финландия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар парламентлараро алоқалар, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик, фан, маданият, таълим каби долзарб йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини таъкидлади ва шартномавий-ҳуқуқий асосни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ишини қайта тиклаш, Хелсинки шаҳрида Ўзбекистонда савдо уйини очиш ва бошқа қўшма лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган мақсадларни амалга оширишнинг амалий шакли бўлиши мумкинлиги таъкидланди. Вазирлар халқаро сиёсатга доир баъзи масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Ёрлиқ