ЕХҲТга Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиши учун таклифнома юборилди
(last modified Sun, 18 Sep 2016 06:48:01 GMT )
сентябр 18, 2016 11:48 Asia/Tashkent
  • ЕХҲТга Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиши учун таклифнома юборилди

ЕХҲТга Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиши учун таклифнома юборилди

17 сентябрь куни Марказий сайлов комиссияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросига 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун расмий таклифнома юборди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси вакили «Дарё» сайтига маълум қилди.

Марказий, округ ва участка сайлов комиссиялари ўз фаолиятида сайлов кампаниясининг барча босқичларида қонунийлик, ошкоралик, очиқлик ва танспарентлик тамойилларига сўзсиз риоя этишга алоҳида эътибор қаратади.

Марказий сайлов комиссияси вакилининг фикрича, ҳам хорижий, ҳам маҳаллий кузатувчиларнинг сайлов жараёнида иштирок этиши умумийлик, тенглик, эркинлик ва овоз беришнинг яширинлиги, ҳақиқий, адолатли ва ошкора сайлов каби демократик сайловларнинг асосий тамойилларига риоя этилишини таъминлайди. Шунинг учун ҳам сайловларнинг халқаро кузатуви бутун дунёда кенг эътироф этилган ҳамда демократик жараёнлар ва умумэътироф этилган инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш, уларга риоя этилишини таъминлашнинг муҳим вазифаларидан бирига айланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон сайлов қонунчилиги сиёсий партиялардан кузатувчилар билан бирга хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлар вакилларининг сайловни кузатишда иштирок этиши имконини назарда тутади. Хусусан, уларга сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича барча тадбирларда, шунингдек, сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда кузатувни амалга ошириш ҳуқуқи берилган.

Ёрлиқ