ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони ҳибсга олинди
Ўзбекистон ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Дмитрий Пан қамоқққа олинди
Дарё сайтининг хабар қилишича, ҳарбий прокуратура томонидан 19 ноябрь куни Ўзбекистон ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Дмитрий Панга нисбатан Жиноят кодексининг 301 моддаси (Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 23 ноябрь куни Дмитрий Пан Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида «қамоққа олиш» қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал, Ички ишлар вазирининг жамоатчилик тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев ва ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони генерал-майор Дмитрий Пан лавозимидан озод этилгани айтилганди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларида генерал Пан ҳибсга олингани ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.