Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши аниқ бўлдими?
Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши аниқ бўлдими?
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин 30 ноябрь куни Россия Олий иқтисодиёт мактаби (Высшая школа экономики) талабалари билан бўлган учрашувда Ўзбекистон 2020 йилда Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишини маълум қилди.
«Бугун Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин, Олий иқтисодиёт мактаби (НИУ ВШЭ) талабалари билан бўлган учрашувда Ўзбекистон Евроосиё иттифоқига 2020 йили киришини тасдиқлади. Ундан ташқари талабаларга келаётган таътилда Ўзбекистонга боришни тавсия қилди ва Ўзбекистон туристик жиҳатдан ниҳоятда қизиқлиги ва меҳмондўстлигини айтиб ўтди. Ҳозирда музокаралар Ўзбекистон давлат корхоналарига Евроосиё иттифоқига киришдаги имтиёзлар ҳақида бўлаётганини ва бу масалада келишув албатта бўлиши ҳақида айтди.
Айтиш жоизки, Орешкин ҳозирда Россия ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро коммисиясининг Россия тарафидан раҳбари ҳисобланади.
Бошқа жуда ишончли манбаларга кўра, Ўзбекистон Евроосиё иттифоқига кириши 2020 йилнинг кузида, Тошкентдаги МДҲ давлатлари саммитида эълон қилинар экан», дейилади иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг телеграмдаги каналида.
Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.