Россияда 6 ўзбекистонлик террорчиликда айбланиб ҳибсга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i48851
Россиянинг Москва шаҳрида «Ҳизб ут-таҳрир» террорчилик ташкилотининг 7 аъзоси ушланди
(last modified 2019-12-05T16:21:55+00:00 )
декабр 05, 2019 21:14 Asia/Tashkent
  • Россияда 6 ўзбекистонлик террорчиликда айбланиб ҳибсга олинди

Россиянинг Москва шаҳрида «Ҳизб ут-таҳрир» террорчилик ташкилотининг 7 аъзоси ушланди

Дарё сайтига кўра, ҳибсга олинганларнинг 6 нафари Ўзбекистон фуқаролари.

«Суд Маъруфжон Мамадалиев, Фарҳоджон Кимсанов, Иқболжон Султонов, Икромиддин Тўхтасинов, Ғуломжон Холдоров, Азизбек Холматов ва Маъруфжон Маликовга нисбатан 2 февралгача қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш бўйича терговчининг илтимосномасини қаноатлантирган», — дейди агентлик суҳбатдоши.

Уларнинг бир нафари Россия фуқароси бўлиб, гумондорлар террорчилик ташкилотига аъзо бўлганликда айбланмоқда. Уларга нисбатан 2020 йил 2 февралгача ҳукм чиқарилади.