Ўзбекистонда БМТнинг ОИТСга қарши кураш бўйича ваколатхонаси очилди
(last modified Fri, 06 Dec 2019 14:00:25 GMT )
декабр 06, 2019 19:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда БМТнинг ОИТСга қарши кураш бўйича ваколатхонаси очилди

Ўзбекистонда БМТнинг ОИТСга қарши кураш бўйича ваколатхонаси (UNAIDS) очилди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

“Маълумки, ОИВ инфекция инсон саломатлиги ва жамият келажагига жиддий таъсир этаётган глобал тиббий-ижтимоий муаммолардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда бу касаллик тарқалишининг олдини олиш, аҳоли, айниқса, ёшлар саломатлигини муҳофазалаш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу йўналишдаги ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари яратилган”, дейилади хабарда.

Ўзбекистон бу борада халқаро миқёсда амалга оширилаётган “90-90-90” мақсадли дастури орқали зиммага олинган халқаро мажбуриятларни бажаришга ҳам устувор аҳамият қаратмоқда. Бу йўналишда давлат, жамоат, халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида бир қатор дастур ва лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаяпти.

Бугунги кунда 42 мингдан ортиқ ОИВ билан касалланган инсонлар юртимизда яшаб келмоқда. Улардан 28 минг нафари антиретровирус даво олмоқда.