Санкт-Петербургдаги теракт айбдорлари деб топилган ўзбекларга ҳукм ўқилди
(last modified Wed, 11 Dec 2019 09:54:37 GMT )
декабр 11, 2019 14:54 Asia/Tashkent
  • Санкт-Петербургдаги теракт айбдорлари деб топилган ўзбекларга ҳукм ўқилди

Санкт Петербург метросидаги терактнинг асосий айбланувчиси деб топилган Аброр Азимов суд томонидан умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда Риа Новости хабар бермоқда.

Иккинчи ғарбий округ ҳарбий суди Азимовни террорчилар уюшмасида иштирок этиш ва танишларини унга жалб этиш, теракт уюштириш, ноқонуний қурол айланмаси ҳамда портловчи моддалар ва портловчи қурилмаларни тайёрлаш, сақлаш ва ташишда айбдор деб топган.

Image Caption

Бошқа айбланувчилар Акрам Азимов, Иброҳим ва Муҳаммадюсуф Эрматовларни жиноятлар мажмуасига кўра 28 йилга, Содиқ Ортиқов 22 йилга, Шоҳиста Каримова, Муҳаммад Юсуф Мирзаалимов, Аъзамжон Маҳмудов ва Дилмурод Мўйдиновлар 20 йилга, Сайфулла Ҳакимов ва Баҳром Эргашев 19 йил қамоқ жазоси тайинланди.

Image Caption

Шунингдек, барча судланувчилар 500 мингдан 800 минг рублгача жаримага тортилган.

Ушбу иш юзасидан 11 киши судга тортилган бўлиб, уларнинг барчаси айбловларни рад этган.