2020 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?
Президент Шавкат Мирзиёев «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунни имзолади ва ҳужжат 2019 йил 10 декабрдан кучга кирди.
Қонунда 2020 йил Ўзбекистонда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олиши кўрсатиб ўтилган.
Давлат бюджетининг жами миқдори – 100 триллион 830 миллиард 566,4 миллион сўмни ташкил этади.
1. Халқ таълими вазирлиги — 18,6 трлн;
2. Мактабгача таълим вазирлиги — 5,1 трлн сўм;
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги — 3,3 трлн сўм;
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 3 трлн сўм;
5. Маданият вазирлиги — 746 млрд сўм;
6. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги — 893,5 млрд сўм;
7. Инновацион ривожланиш вазирлиги — 604,5 млрд сўм;
8. Уй-жон коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — 1,5 трлн сўм;
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 535, 7 млрд сўм;
10. Сув хўжалиги вазирлиги — 2,7 трлн сўм;
11. Энергетика вазирлиги — 41 млрд сўм;
12. Транспорт вазирлиги — 2,7 трлн сўм;
13. Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси 19,9 млрд сўм;
14. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси — 2,3 трлн сўм;
15. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси — 98,1 млрд сўм;
16. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 235,1 млрд сўм;
17. Саноат хавфсизлиги қўмитаси — 14,4 млрд сўм;
18. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси — 42,2 млрд сўм;
19. Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси — 188,2 млрд сўм;
20. Монополияга қарши курашиш қўмитаси — 9,4 млрд сўм;
21. Ўзстандарт — 16,4 млрд сўм;
22. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги — 3,5 млрд сўм;
23. Давлат активларини бошқариш агентлиги — 8,4 млрд сўм;
24. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — 408,1 млрд сўм;
25. Давлат статистика қўмитаси — 151,2 млрд сўм;
26. Қурилиш вазирлиги — 98,5 млрд сўм;
27. Ташқи ишлар вазирлиги — 421,4 млрд сўм;
28. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — 65,6 млрд сўм;
29. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги— 95 млрд сўм;
30. Адлия вазирлиги — 130,3 млрд сўм;
31. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги — 224,6 млрд сўм;
32. Молия вазирлиги — 27,6 трлн сўм;
33. Давлат солиқ қўмитаси — 1 трлн;
34. Ҳукумат — 1,48 трлн сўм;
35. Президент Админстрацияси — 742,6 млрд сўм;
36. Сенат — 20,9 млрд сўм;
37. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси — 115,2 млрд сўм;
38. Омбудсман — 3,9 млрд сўм;
39. Бош прокуратура — 734,2 млрд сўм;
40. Олий суд — 448,9 млрд сўм;
41. Конституциявий суд — 3,8 млрд сўм;
42. Судьялар олий кенгаши — 18,7 млрд сўм;
43. Марказий сайлов комиссияси — 4,3 млрд сўм;
44. “Ўзархив” — 8,6 млрд сўм;
45. Инновацион соғлиқни сақлаш палатаси — 2,4 млрд сўм;
46. Маънавият ва маърифат маркази — 9,7 млрд сўм;
47. Ўзгидромет — 73,9 млрд сўм;
48. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ — 7,5 млрд сўм;
49. Касаба уюшмалари федерацияси — 120 млрд сўм;
50. ЎзФА — 218,4 млрд сўм;
51. Бошқа ташкилотлар — 22,9 трлн сўм.
Изоҳ: Молия вазирлиги харажатлари кесимида жуда кўплаб ижтимоий тўловлар, ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатлар ўрин олган.