Ўзбекистон президенти Японияга жўнаб кетди
(last modified Tue, 17 Dec 2019 06:41:46 GMT )
декабр 17, 2019 11:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Японияга жўнаб кетди

Бугун Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Кун сайтига кўра, Япония – улкан иқтисодий, индустриал ва интеллектуал салоҳиятга эга мамлакат. Иқтисодиёт ривожи бўйича дунёда учинчи ўринда туради. “Катта еттилик” давлатлари қаторига киради, халқаро майдонда муҳим роль ўйнайди.

Ўзбекистон ва Япония стратегик шерик, икки мамлакатни яқин кўп қиррали ҳамкорлик боғлаб туради. Давлатимиз раҳбарининг расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб беради. 

Президент дастлаб мамлакатнинг йирик саноат ва илм-фан маркази - Нагоя шаҳрида бўлади. Токио шаҳрида Япония императори, бош вазири, парламенти ва ҳукумати раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилади, дейилади хабарда.

Ёрлиқ