Ўзбекистон президенти Санкт-Петербургда МДҲнинг норасмий саммитида қатнашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i49147-Ўзбекистон_президенти_Санкт_Петербургда_МДҲнинг_норасмий_саммитида_қатнашди
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этди
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 21, 2019 11:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Санкт-Петербургда МДҲнинг норасмий саммитида қатнашди

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этди

Спутник сайтига кўра , Санкт-Петербургга ташриф чоғида Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг суҳбати бўлиб ўтди. Унда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари, халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди.

МДҲ норасмий саммитида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, 2020 йилда Ҳамдўстликда Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Музокаралардан сўнг давлат раҳбариТошкентга жўнаб кетди.