МХХ ходими Нодир Тўрақуловнинг қудасига қарашли мулк онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.
декабр 23, 2019 11:43 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда собиқ МХХ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг қудаси Эркин Норқобилов томонидан жиноий фаолиятидан олинган даромадларни легаллаштириш орқали орттирилган мулклар бирин-кетин сотувга қўйилмоқда.
Дарё сайтига кўра, Э.Норқобиловга тегишли бўлган «УСГTШ-Термиз» МЧЖ балансидаги Термиз туманида жойлашган «Автомобилларга газ қуйиш шохобчаси» бинолари жиноий йўл билан топилган мулк сифатида давлат эгалигига ўтказиш белгиланган эди.
МИБ Термиз туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ушбу мулк онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.
Яқинда бўлиб ўтган аукцион савдоларида шохобча 5 миллиард 304 миллион 445 минг сўмга сотилиб, тушган пул маблағлари давлат даромадига йўналтирилди.
Ёрлиқ