Бош Прокурор: “Учтепа туманида сайлов қонунчилиги бузилиши бўйича жиноий иш очилди”
(last modified Tue, 24 Dec 2019 06:30:05 GMT )
декабр 24, 2019 11:30 Asia/Tashkent
  • Бош Прокурор: “Учтепа туманида сайлов қонунчилиги бузилиши бўйича жиноий иш очилди”

Марказий Сайлов Комиссияси Халқаро матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев иштирокида брифинг ўтказилди.

Бош прокурорнинг маълум қилишича, 22 декабрь куни фуқаролар ва номзодлардан жами 44 та мурожаат келиб тушди. Энг кўп мурожаат Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳридан (9 тадан).

Сайлов қонунчилиги бузилиши бўйича 450 дан зиёд Интернет маълумотлари жамланди. 3 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

142-Қоракамиш сайлов округидан Олий Мажлис Конунчилик палатисига номзод Досмухамедов Хуршид Набиевич, 23-Мойқўрғон сайлов округидан Тошкент шахар кенгашига номзод Хамидова Камола Тохировна, 10-Аҳил сайлов округидан Олмазор туман кенгашига номзод Шарипова Нодира Тохировналарнинг номзодларини депутат этиб сайланиши бўйича маҳаллий ижроия ҳокимияти идоралари томонидан сайлов комиссияларига тазйиқ ўтказилаётгани тўғрисида хабарлар тасдиқланмади.

Шунингдек, Учтепа туманида ҳокимият вакилининг ЎзЛиДеп номзодига ноқонуний тазйиқ ўтказиши ва экопартия ички ишларига аралашиши юзасидан жиноий иш очилди. Таъкидланишича, экопартия номидан 3 нафар бу партияга мансуб бўлмаган шахслар туман депутатлигига номзод этиб кўрсатилган. Улардан бири 2017 йилдан буён АҚШда яшаши аниқланган.