Украина “Ботир Бухарский“ни Испанияга бериб юборди
(last modified Sat, 28 Dec 2019 05:14:49 GMT )
декабр 28, 2019 10:14 Asia/Tashkent
  • Украина “Ботир Бухарский“ни Испанияга бериб юборди

Украина Миллий полициясининг хабарига кўра, жорий йилнинг баҳорида “қонундаги ўғри“ Украинага ноқонуний равишда келган ва бундан Украина махсус хизматлари хабар топган. Хавфсизлик кучлари “Ботир Бухарский“нинг яшаш жойини аниқлаб, уни ҳибсга олади ва бу ҳақда Европадаги ҳамкасбларига хабар беради.

 

Қонундаги ўғри (“вор в законе“) Ботир Бухарский 1998 йилда Москвада “Дед Хасан“ томонидан тахтга қўйилган ва “Япончик“ исмли бошқа қонундаги ўғрининг ишонган одамлари қаторида бўлган.

Полициянинг таъкидлашича, қонундаги ўғри 2017 йилдан бери Испаниядаги жинояти учун халқаро қидирувда бўлган. У бошқа тажовузкор гуруҳ билан биргаликда жиноий йўл билан қўлга киритилган пулларни “ювиш“ режасини тузган.

Image Caption

“Дастлаб, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган 48 ёшли Россия фуқароси Ботир Раҳимов Испания Қироллигига топшириш учун “чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун вақтинча қолиш маркази“га жойлаштирилди. 24 декабр куни Ботир Раҳимовнинг экстрадицияси амалга оширилди. Энди Испанияда “Ботир Бухарский“ни 17 йиллик қамоқ жазоси кутмоқда“, дейилади полиция баёнотида.