Деҳли шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Tue, 14 Jan 2020 13:01:26 GMT )
Январ 14, 2020 18:01 Asia/Tashkent
  • Деҳли шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

14 январь куни Деҳли шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жаишанкар билан мулоқот ўтказди.

Кун.уз сайтига кўра, Учрашувда президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Нарендра Моди ўртасидаги муҳим келишувларга асосланган Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазирлар 2020 йилда бўлиб ўтадиган олий ва бошқа даражалардаги учрашувлар жадвали, қўшма тадбирлар ўтказиш муддатлари бўйича таклифларни кўриб чиқдилар дейилган Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиришга устувор аҳамият бериши таъкидланган.

Афғонистон масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг Афғонистондаги вазиятни тезроқ барқарорлаштиришдан манфаатдорлиги тасдиқланди, бу эса минтақадаги ҳамкорликни фаоллаштириш ва кенгайтириш учун кенг имкониятларни очиб бериши қайд этилди.

Ёрлиқ