Ўзбекистон ички ишлар вазири АҚШ элчисини қабул қилди
(last modified Sun, 19 Jan 2020 06:03:29 GMT )
Январ 19, 2020 11:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ички ишлар вазири АҚШ элчисини қабул қилди

Куни кеча Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида вазир Пўлат Бобожоновнинг АҚШ элчиси Даниэль Розенблюм билан учрашуви бўлиб ўтди.

Дарё сайтининг хабар қилишича, учрашув чоғида тарафлар ўзаро ҳамкорликка доир масалаларни муҳокама этиб, Ўзбекистон экспертларининг АҚШга танишув ташрифини ташкил этиш борасида келишиб олган.

«Бу каби ташрифлардан кўзланган мақсад АҚШнинг ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, уюшган жиноятчиликка қарши кураш, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни очиш борасидаги иш услубини ўрганишдан иборат бўлиб, эксперт-криминалистик бўлинмалари учун кадрларни тайёрлаш, соҳани замонавий жихозлар билан таъминлашга кўмаклашиш каби масалаларни ҳал этишдир», — дейилади вазирлик ахборотида.

Ёрлиқ