Равшан Эрматов вазир ўринбосари бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i50190
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
(last modified 2020-02-09T12:03:53+00:00 )
феврал 09, 2020 16:49 Asia/Tashkent
  • Равшан Эрматов вазир ўринбосари бўлди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига кўра, у кеча, 8 феврал куни вазирликда Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этган мажлисда ушбу лавозимга тайинланган.

Image Caption

Эрматовгача бу лавозимда Ойбек Қосимов ишлаган.

Равшан Эрматов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти сифатида фаолият олиб боради.