Олтинсойда фуқаролар ИИБ ходимларини уришди
(last modified Sat, 15 Feb 2020 11:36:41 GMT )
феврал 15, 2020 16:36 Asia/Tashkent
  • Олтинсойда фуқаролар ИИБ ходимларини уришди

Кўрилган чоралар натижасида жамоат тартибини бузаётган фуқаролар зарарсизлантирилиб, жамоат тартиби барқарорлаштирилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълумот беришича, жорий йилнинг 14 февралда вилоятнинг Олтинсой туманининг “Ҳалқобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонига маҳаллий фуқаролар томонидан ноқонуний уй-жой қуриб олинганлиги ҳолатига аниқлик киритиш ҳамда ушбу ерларни фермер хўжалигига қайтариш мақсадида, туман ҳокимиятининг қурилиш масалалари бўйича вакили, туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Олтинсой филиали масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Олтинсой туман ҳокимининг 2019 йил 6 декабрь кунидаги фармойиши ижросини таъминлаш учун манзилга чиқиб, маҳаллий фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб бораётган вақтларида, айрим фуқаролар қўлларига турли буюмлар (таёқ, болта, тошлар, бел курак ва бошқа) билан ишчи гуруҳ вакилларига тажовуз қилганликлари оқибатида ўртада жанжал келиб чиққан.

Чақирувга асосан жамоат тартибини сақлаш учун 16.00 ларда воқеа жойига етиб борган туман ИИБ ходимлари, маҳаллий аҳоли томонидан жамоат тартибини бузишни тўхтатиб, уйларига тарқашни талаб қилганларида, маҳаллий фуқаролардан И.Мухаммадиев, Д.Мухаммадиев, Ф.Нуров, А.Тошов, С.Мухаммадиев ва А.Сафаровлар ички ишлар органлари ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, қўлларидаги буюмлар билан тажовуз қилганлар.

Кўрилган чоралар натижасида жамоат тартибини бузаётган фуқаролар зарарсизлантирилиб, жамоат тартиби барқарорлаштирилган.

Ҳуқуқбузарларнинг тажовузлари натижасида ИИБ ходими сафдор Ш.Мустофоқуловга “Бош миянинг ёпиқ шикастланиши, бош мия чайқалиши, бошнинг пешона ўнг қош усти, ўнг ён томони эзилган, йиртилган жарохатлари, ўнг кўз қавоғи юмшоқ тўқималарнинг эзилиши ва гематомаси, бурнининг ўнг томони юз соҳасидаги йиртилган жарохат”, шунингдек профилактика инспектори ёрдамчиси А.Жабборовга “Чап елка ўмров акрамиял бўғими соҳаси юмшоқ тўқималарининг эзилиши” каби тан жароҳатлари етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинсой туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Sof.uz