феврал 15, 2020 19:37 Asia/Tashkent
  • Қўқонда отишмадан сўнг 25 киши қўлга олинди

Милтиқдан сочма ўқ билан 3 кишига жароҳат етказган фуқаро ва унинг дўстлари эҳтиёт чораси сифатида вақтинча қамоққа олинган.

Қўқонда феврал бошида содир этган жиноятда гумонланаётган 25 кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Фарғона ИИБ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 2020 йил 05 феврал кечаси Қўқон шаҳрида жойлашган чойхоналардан бирида келиб чиққан жанжал оқибатида 3 нафар фуқаролар сочма ўқдан олган тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. ИИВ текширув натижасида жароҳатлар 27 ёшли фуқаро З.М. томонидан рўйхатдан ўтмаган "ИЖ-18" русумли қирқма милтиғи билан етказилганлиги аниқланган.

Image Caption

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддалари (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд) ва 277-моддаси (Безорилик) билан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, 30 нафар шахсларга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Жиноят иши бўйича олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари ва олинган тезкор маълумотларга кўра Ички ишлар бошқармаси,  Давлат ҳавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда 14 февраль куни Қўқон шаҳрида шартли ном остида ўтказилган   “Тонг” тадбири давомида ишга алоқадор бўлиши мумкин бўлган 25 нафар шахслар аниқланиб, уларга нисбатан "маъмурий қамоқ" қўлланилган ва уларни ушбу ҳамда бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Ёрлиқ