Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни тез аниқлайдиган тиббий анжомлар харид қилди
феврал 16, 2020 11:02 Asia/Tashkent
Ўзбекистон давлати Туркиядан коронавирусни 2 соат ичида аниқлайдиган тест сотиб олган.
Спутник сайтига кўра, Туркияда ишлаб чиқилган восита коронавирусни 2 соат ичида 99,6 % ишончлилик билан аниқлайди. Ушбу ташҳис воситаси ЖСТ стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ана шундай воситалардан 10 минг донадан буюртма беришган. Тиббий воситаларни етказиб бериш яқин орада бошланади.
Буюртма қиймати ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Россия Ўзбекистонга коронавирусни аниқлайдиган воситаларни беғараз равишда етказиб бергани ҳақида хабар берган эдик.
Ёрлиқ