Ўзбекистондаги сиёсий партиялар сайловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим этди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i5035-Ўзбекистондаги_сиёсий_партиялар_сайловда_иштирок_этиш_учун_ҳужжатлар_тақдим_этди
Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида беш кунлик муддат ичида сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади.
(last modified 2018-08-22T13:17:45+00:00 )
сентябр 20, 2016 14:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қонун ҳужжатлари ҳамда Асосий тадбирлар дастури
    Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қонун ҳужжатлари ҳамда Асосий тадбирлар дастури

Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида беш кунлик муддат ичида сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади.

ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Шу йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қонун ҳужжатлари ҳамда Асосий тадбирлар дастурига мувофиқ қизғин тайёргарлик кўрилаётгани хабар қилинди Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази томонидан.“Шу йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакиллари Марказий сайлов комиссиясига сайловда иштирок этиш тўғрисида партиялар раҳбарлари томонидан имзоланган аризалари, Адлия вазирлигининг сиёсий партиялар рўйхатга олинганлиги кўрсатилган маълумотномалари, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзодлар тўғрисидаги маълумотларини тақдим этдилар”, дейилади матбуот маркази хабарномасида.

Хабарда шунингдек, шу куннинг ўзида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш мақсадида мурожаат қилиб, тегишли ҳужжатларни тақдим этганлиги билдирилган.