Ню-йорк шаҳрида Эрон ва Туркия президентлари учрашиб мулоқот ўтказдилар
Эрон ислом жумҳурияти ва Туркия президентлари минтақавий бўҳронларга ечим топиш, ҳамда Сурия ва Ироқ ҳудудларида терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилдилар.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Ню-йорк шаҳрида Туркиялик касбдоши Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашганида Эрон давлатини ҳар қандай шароитда Туркия ёнида дўст мамлакат сифатида қолишини таъкидлаб, Теҳрон давлати барча соҳаларда хусусан, энергетика, саноат, транспорт тармқоқларида Анқара билан ҳамкорликларини кенгайтиришга тайёрдир деб айтди.
Эрон президенти Туркияда юз берган сўнгги давлат тўнтарувига тўхталиб, халқчиликка асосланган Туркияда давлатга қарши тўнтарув ва нотинчликларни юзага келиши хавотирланарли эди. Эрон ҳам ушбу воқеларанинг биринчи лаҳзаларидан бошлаб, Туркияда тинчлик ва осоишталикни таъминланиши учун барча имкониятларини ишга солди деб қўшимча қилди.
Эрон президенти ўз сўзларида шубҳасиз, муштарак саъй ҳаракатлар ва ҳамкорликлар билан, душманлар фитналари ва мақсадларини олдини олишни имкони бор деб аниқлик киритди.
Руҳоний шунингдек терроризм муаммосини бутун минтақа ва жаҳон учун таҳдид эканлигини таъкидлаб, терроризмга қарши курашда Эрон ва Туркия ролини аҳамиятли эканлигини баён этди.
Туркия президенти ҳам бу учрашувда, бу мамлакатда юз берган сўнгги давлат тўнтаруви қаршисида Теҳрон давлати ва халқини Туркия давлатини ҳимоя қилишганлиги туфайли Эрон президентига миннатдорчилик билдириб, Эрон давлатини бу жараён давомида Туркияни ҳимоя қилишига умид қилди.