Туркманистон сунъий йўлдоши ўзбек телеканаллари трансляциясини узиб қўйди
(last modified Thu, 20 Feb 2020 13:00:05 GMT )
феврал 20, 2020 18:00 Asia/Tashkent
  • «6 Underground» фильмидан кадр
    «6 Underground» фильмидан кадр

Тукманистоннинг TurkmenAlem 52E сунъий йўлдоши 2020 йил 10 февралдан «Ўзбекистон», «Ўзбекистан 24», «Ёшлар», «Кинотеатр», «Тошкент», «Болажон», «Спорт» ва бошқа каналлар ретрансляциясини узиб қўйди, деб хабар бермоқда Turkmen.news.

Трансляция узиб қўйилгани сабабини Туркманистон расмийлари ҳали изоҳламади.

Маҳаллий аҳолининг фикрича, охирги пайтда ўзбек телеканаллари ретрансляциясининг тақиқланиши улардан бирида яқинда чиққан «6 Underground»  фильмининг намойиш этилгани билан боғлиқдир.

Кузатувчиларнинг фикрича бу филмда туркманистон давлати қадриятларига эҳтиромсизлик саҳналари учрайди.