Хитойнинг юқори мартабали масъуллардан иборат делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
март 02, 2020 11:21 Asia/Tashkent
Ўзбекистонга Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚнинг Ташқи ишлар бўйича комиссияси канцелярияси раҳбари Ян Цзечи бошчилигидаги делегация келмоқда.
Спутник сайтининг хабар қилишича, ташриф 2-3 март кунлари амалга оширилади.
Таъкидланишича, Ўзбекистон-Хитой делегациялари бўлажак музокараларда олий ва юқори даражалардаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши ҳамда икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатларни ривожлантириш муҳокама қилинади.
Ёрлиқ