Коронавирус хавфи туфайли АҚШ мудофаа вазири Ўзбекистонга сафарини қолдирди
(last modified Wed, 11 Mar 2020 06:11:42 GMT )
март 11, 2020 11:11 Asia/Tashkent
  • Коронавирус хавфи туфайли АҚШ мудофаа вазири Ўзбекистонга сафарини қолдирди

АҚШмудофаа вазири Марк Эспер коронавирус инфекцияси туфайли қатор давлатларга режалаштирган сафарини кечиктирди.

Спутник сайтига кўра, Шу жумладан, Пентагон раҳбари Марк Эспер Ўзбекистонга ҳам келмайдиган бўлди.

Бу ҳақда Твиттердаги саҳифасида вазирлик вакили Алисса Фара маълум қилган.

"Эҳтиёткорлик чорасини қўллаш мақсадида Эспер Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Покистонга сафарини кечиктирилган санага қолдиришга қарор қилди. У АҚШда қолади ва мудофаа вазирлигига коронавирусга қарши курашда ёрдам беради", - дейилган хабарда.