Профессор Фаворов «истанлар»да коронавирус аниқланмагани ва исириқ ҳақида (видео)
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси (CОВИД-19)нинг профилактикаси ва унинг кириб келишининг олдини олиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда Соғлиқни сақлаш ва эпидемиология соҳасида халқаро эксперт, Америка Микробиология жамияти аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Фаворов Ўзбекистонга коронавирус кириб келмаганини маълум қилди.
“Масалан, Туркияда ҳам дунёдаги энг катта аэропортлари ва йўловчи оқими билан бирорта ҳам коронавирусдан касалланган бемор борлиги тасдиқланмади. Худди бизнинг ”истанлар“ каби. [Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон давлатларининг номи ”истон“ билан тугашини назарда тутган бўлиши мумкин — таҳририят] Марказий Осиё давлатларининг бирортасида касаллик борлиги тасдиқланмади.
Дарвоқе, Авиценна (ибн Сино) исириқ деган ўсимлик ҳақида гапирган. Хонадаги зарарли вируслар ва инфекцияларни ўлдириш учун ундан фойдаланишган. Албатта, мен тушунаман, бу кулгини келтириб чиқаради, лекин битта фактни кўриб турибмиз: бизда коронавирусдан касалланганлар йўқ, умид қиламанки, бўлмайди ҳам“, — деди профессор Михаил Фаворов.