Коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистонда 3 та янги касалхона қурилади
(last modified Sat, 21 Mar 2020 07:35:44 GMT )
март 21, 2020 12:35 Asia/Tashkent
  • Коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистонда 3 та янги касалхона қурилади

Ўзбекистон давлати COVID-19 коронавирусига қарши кураш доирасида бир ой давомида Тошкент шаҳрида учта касалахона қурилади ва фойдаланишга топширилади

Дарё сайтининг хабар қилишича, коронавирус 2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида тарқалишни бошлаган ва кейинчалик бутун дунёдаги давлатларга ёйилиб пандемия даражасига кўтарилди.

Хитой ҳукумати январь ойида коронавирусга қарши курашиш мақсадида касаллик ўчоғи Ухань шаҳрида 10 кун ичида иккита госпитал қурилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 37 нафар коронавирус инфекциясини юқтириб олган.

Ўзбекистон Республикаси махсус қарорига асосан, мамлакатда 23 мартдан тўйлар бекор қилинди.