Жазосиз жиноят: сионистик режим уруш қонунларини қандай менсимайди?
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i97758-Жазосиз_жиноят_сионистик_режим_уруш_қонунларини_қандай_менсимайди
Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати -ҲАМАС ўз баёнотида ишғолчи армиясининг Ғазо ғарбидаги Шифо касалхонаси яқинида тинч аҳолига уюштирган ҳужумини кескин қоралади ва буни тўлиқ ҳарбий жиноят деб атади.
(last modified 2025-09-20T11:11:53+00:00 )
сентябр 18, 2025 17:47 Asia/Tashkent
  • Жазосиз жиноят: сионистик режим уруш қонуларини қандай менсимайди?
    Жазосиз жиноят: сионистик режим уруш қонуларини қандай менсимайди?

Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати -ҲАМАС ўз баёнотида ишғолчи армиясининг Ғазо ғарбидаги Шифо касалхонаси яқинида тинч аҳолига уюштирган ҳужумини кескин қоралади ва буни тўлиқ ҳарбий жиноят деб атади.

ҲАМАС ҳаракати баёнотида келтирилишча, сионистик режимнинг Ғазо шаҳрини тарк этган қочқинларга ҳужуми натижасида камида 15 кишининг шаҳид бўлиши, тинч аҳолини кўчиш пайтларида ҳам қувғин қилган бу режимнинг шафқатсизлигнини кўрсатмоқда. ҲАМАС ҳаракати бу жиноятни сионистларнинг Фаластин халқига қарши сўнгги икки йил давомида дунё аҳли кўз онгида амалга оширилган геницид сиёсатининг давоми деб ҳисоблади.

ҲАМАС яна БМТнинг сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши геноцидга доир сўнги ҳисоботига ишора қилиб, Ғазо бўлгасининг турли ҳудудларида содир бўлаётган бу жиноят ва бошқа кундалик жиноятлар халқаро ҳамжамиятни менсимаслик ва халқаро қонунлар ва шартномаларга нисбатан хавфли эътиборсизликнинг очиқ мурожаатиир.

Сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги халқаро ҳуқуқни бузган ҳаракатлари инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, БМТ ва халқаро ҳуқуқ экспертлари томонидан қайта -қайта текширилган ва таъкидланган масаладир. Сионистик режим армиясининг аҳоли зич жойлашган ҳудудларда оғир қуролларни қўллаш бўйича ҳаракатлари, жумладан Ғазодаги мактаблар, шифохоналар ва бошпаналарни бомбардимон қилиши гуманитар ҳуқуқдаги ҳарбий ва фуқаролик нишонларни фарқлаш тамойилига зиддир. Ғазо бўлгасидаги озиқ-овқат, дори -дармон ва ёқилғининг киритилишига қўйилган жиддидй чекловлар ҳамда гуманитар инқирозга олиб келди, жамоавий жазо ҳисобланади ва тўртинчи Женепва конвенсиясига мувофиқ тақиқланади.