Алишер Усмонов Тошкентдаги уйида ўзини изоляция қилмоқда
Forbes Россия нашри мамлакатнинг энг бой кишиларидан коронавирус ҳақида, унинг ҳаёт ва бизнесга қандай таъсир қилгани ҳақида сўради.
USM компанияси асосчиси Алишер Усмоновнинг жавоб беришича, коронавирус пандемияси бизнесга, бутунжаҳон иқтисодиётига катта таъсир ўтказади.
"Тадбиркорларда нафақат актив, балки мажбурият ҳам бор. Улар учун вирус ҳам, бозорларни остин-устун қиладиган информацион тўлқин ҳам хавфли. Пандемияга эса фарқи йўқ, Худо хоҳласа, йўқ бўпкетади. Ҳозирда энг муҳими, дунё давлатлари лидерлари глобал хавфга қарамай бирдам бўлиб, пандемияга қарши курашмоқдалар",-- деди миллиардер.
Шунингдек, Усмонов ҳозирда тарихий ватани ҳисобланган Ўзбекистонда, Тошкентдаги уйида ўзини изоляция қилгани ҳақида таъкидлади.