Қозоғистон бош вазир ўринбосари Тошкентга ташриф буюрди
(last modified Thu, 22 Sep 2016 07:41:29 GMT )
сентябр 22, 2016 12:41 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон бош вазир ўринбосари Тошкентга ташриф буюрди

Қозоғистон бош вазир ўринбосари Тошкентга ташриф буюрди

Қозоғистон Республикаси бош вазир ўринбосари Аскар Мамин бошчилигидаги делегация президент Нурсултон Назарбоев топшириғи билан Ўзбекистон пойтахтига ташриф буюрди. Бу ҳақида ҚР бош вазирининг расмий сайтига таяниб Кун уз сайти маълум қилди. 

Аскар Мамин Тошкентда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов билан учрашади, шунингдек Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади.

Томонлар давлатлараро савдо-иқтисодий муносабатлар, саноат ҳамкорлиги ҳамда транспорт-транзит тизимидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади

Ёрлиқ