6 апрелдан бошлаб, Ўзбекистонда ўзини яккалаш ҳаёт тарзи мажбурий жорий этилади !
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51391-6_апрелдан_бошлаб_Ўзбекистонда_ўзини_яккалаш_ҳаёт_тарзи_мажбурий_жорий_этилади_!
Эртанги сана 6 апрелидан COVID-19 туфайли ўзини яккалаш ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади.
(last modified 2026-03-01T10:58:03+00:00 )
апрел 05, 2020 13:58 Asia/Tashkent
  • 6 апрелдан бошлаб, Ўзбекистонда ўзини яккалаш ҳаёт тарзи мажбурий жорий этилади !

Эртанги сана 6 апрелидан COVID-19 туфайли ўзини яккалаш ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади.

Спетник сайтига кўра, Ўзбекистон Республикаси комиссияси қарорига мувофиқ, бу қуйидагиларни назарда тутади:

шахснинг ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни харид қилиш ва б.) учун ва шифокор кўригига мурожаат этишдан бошқа мақсадларда чиқиши қатъиян чекланади, иш жойига бориши ва келиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно;

ҳаракатланишда ҳамда савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади;

65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади.

Бундан ташқари  Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрелдан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.

Эслатиб ўтаимз ҳозиргача Ўзбекистонда 298 киши коронавирусни юқтириб олган ва улардан икии нафраи вафот этган.