Коронавируснинг Ӯзбекистон ва Тожикистонга таъсири
(last modified Fri, 10 Apr 2020 14:31:23 GMT )
апрел 10, 2020 19:31 Asia/Tashkent
  • Коронавируснинг Ӯзбекистон ва Тожикистонга таъсири

Ӯзбекистонда карантин жорий қилиниши қон топширувчи кӯнгиллиларнинг камайиши ва касалхоналарда донорлик қони захираларининг тақчиллигига сабаб бӯлгди.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Ӯзбекистонда карантин жорий қилиниши қон топшириш марказларида кӯнгиллиларнинг сийраклашуви ва касалхоналарда донорлик қони захираларининг камайишига сабаб бӯлган. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, коронавирус тарқалиши олдини олишда кўмак кўрсатиш мақсадида қўшни Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ўзбекистон коронавирус пандемияси вақтида Хитой, Эрон ва Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди.

Қардош тожик халқига юборилган инсонпарварлик ёрдами биринчи навбатда вирус тарқалиши олдини олишда зарур бўлган тиббий воситалар, жумладан антисептик ва зарарсизлантирувчи воситалар, тиббий халатлар, қўлқоплар, бахилалар, респираторлар, тиббий кўзойнаклар ва минг тонна ундан иборат бўлган

Инсонпарварлик ёрдами Сурхондарё вилоятидан Душанбега 18 та вагонда жўнатилган. Уни Тожикистон бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим ва соғлиқни сақлаш вазири  Насим Олимзода кутиб олган.

Тожикистон ҳам "Сомон айр" ширкатининг самолётида рейсларнинг барҳам берилиши оқибатида мамлакатда қолиб кетган европаликларни Германиянинг Мюнхен шаҳрига етказиб қӯйди.

Ёрлиқ