Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси юққан кишилар сони 1054 кишини ташкил этди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51598-Ўзбекистонда_covid_19_инфекцияси_юққан_кишилар_сони_1054_кишини_ташкил_этди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра мамлакатда коронавирус инфекцияси аниқланган кишилар сони бир сутка давомида 156 кишига ошиб 1054 нафарга етди.
(last modified 2025-12-16T04:52:05+00:00 )
апрел 14, 2020 10:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси юққан кишилар сони 1054   кишини ташкил этди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра мамлакатда коронавирус инфекцияси аниқланган кишилар сони бир сутка давомида 156 кишига ошиб 1054 нафарга етди.

Спутник сайтига кўра, "2020 йил 14 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1054 нафарни ташкил қилмоқда", - дейилган расмий хабарда. 

Шу билан бирга бугун Наманганда 11, Андижонда 4, Фарғона ва Қашқадарёда 2 нафардан бемор тузалди ҳамда жами соғайганлар сони 85 нафарга етди.

Шунингдек, Наманганда сўнгги кунларда аниқланган беморларнинг вирус юқтириш манбаалари аниқланмагани туфайли, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров аҳолига кўчага чиқмасликни қатъий тавсия этган.