Ўзбекистонда коронавирусга касалланганларнинг умумий сони 1113 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51618-Ўзбекистонда_коронавирусга_касалланганларнинг_умумий_сони_1113_нафарга_етди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, мамлакатда 59 кишининг коронавирус инфекциясига топширган тести мусбат чиқди
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 14, 2020 16:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга касалланганларнинг умумий сони 1113 нафарга етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, мамлакатда 59 кишининг коронавирус инфекциясига топширган тести мусбат чиқди

Спутник сайтининг хабар қилишича, “2020 йил 14 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1113 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.

Бироз аввал Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 10 нафар бемор буткул соғайгани хабар қилинган эди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 99 нафар бемор тўлиқ соғайди.