Ўзбекистон: коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 1400га яқинлашди
апрел 17, 2020 17:01 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 10 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилганини маълум этди.
Дарё сайтининг хабар қилишича, 17 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 10 кишига ошиб, 1390 нафарни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон сўнгги бир сутка ичида коронавирусга чалинганлар сони 31 нафарга кўпайди. 16 апрелгача касалланиш ҳолатлари кунига 100 дан ошаётган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўрт нафари вафот этиб, 140 нафари эса соғайган ва реабилитацияга олинди.