Россияда 42 ўзбекистонлик коронавирусга мубтало бўлган
(last modified Sun, 19 Apr 2020 05:36:10 GMT )
апрел 19, 2020 10:36 Asia/Tashkent
  • Россияда 42 ўзбекистонлик коронавирусга мубтало бўлган

Ўзбекистон ТИВ-ига кўра, Россияда 42 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Дарё сайтининг хабар қилишича,  Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Авазбек Ҳожиметов хорижда бўлиб турган 73 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганини эъорн этганди .

«Gazeta.uz»нинг аниқлик киритишича, уларнинг энг кўпи — 42 нафари Россияда.

Шунингдек, АҚШда 11 нафар, Қозоғистон ва Грецияда олти нафардан, Покистонда беш нафар, Австрия, Арманистон, БАА, Исроил, Жанубий Корея, Таиланд, Туркия ва Японияда бир нафардан Ўзбекистон фуқароси коронавирусга чалинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусга чалинган хориждаги ўзбекистонликларнинг тўрт нафари вафот этган. Вафот этган ватандошларнинг уч нафари АҚШда, яна бири Россияда бўлиб турган эди.

Ёрлиқ