Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1657 нафарни ташкил қилмоқда
(last modified Tue, 21 Apr 2020 05:50:09 GMT )
апрел 21, 2020 10:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1657 нафарни ташкил қилмоқда

Ўзбекистонда яна 30 нафар фуқаронинг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди

Спутник сайтига кўра, “2020 йил 21 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1657 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистонда ушбу касалликни юқтириб олганларнинг 261 нафари бутунлай тузалиб кетган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавируси инфекцияси тарқалишини пандемия деб тан олди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 2,4 миллиондан ошди. Ушбу инфекцияни 690 мингдан зиёд киши енгишга муваффақ бўлган. 139 мингдан зиёд киши коронавирус қурбонига айланган.