Икки кун ичида 200 га яқин бемор коронавирусдан тузалди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51801-Икки_кун_ичида_200_га_яқин_бемор_коронавирусдан_тузалди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича,  Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
апрел 23, 2020 02:09 Asia/Tashkent
  • Икки кун ичида 200 га яқин бемор коронавирусдан тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича,  Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Беморларнинг 5 нафари эркак, 21 нафари аёллардир. Уларнинг 1 нафари хориждан келган, қолган 25 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги эса 21 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Аҳамиятли жиҳати, кеча 96 нафар бемор, бугун эса, ҳозирча, 93 нафар бемор тузалиб, ўтган икки кун ичида жами 189 нафар бемор буткул соғайиб чиқишди.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 450 нафарни ташкил этмоқда.

Жами касалланганлар сони 1716 нафар бўлса, вафот этганлар эса 7 кишини ташкил қилмоқда.