Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 1716 нафарга етди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида 22 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 24 нафарга ошиб, 1716 нафарни ташкил этмоқда.
Дарё сайтининг хабар қилишича аввалроқ 22 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1692 тага етгани маълум қилинган эди.
Шундай қилиб, 22 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 38 та янги ҳолат тасдиқланди. Таққослаш учун, 13 апрель куни 133 та, 14 апрель куни 167 та, 15 апрель куни 137 та, 16 апрель куни 47 та, 17 апрель куни 56 та, 18 апрель куни 85 та, 19 апрель куни 75 та, 20 апрель куни 62 та, 21 апрель куни эса 51 янги ҳолат тасдиқланганди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг етти нафари вафот этди, 450 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган.