Мирзиёев ва Эрдуған икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди
(last modified Thu, 23 Apr 2020 08:41:34 GMT )
апрел 23, 2020 13:41 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва Эрдуған  икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг телефон орқали мулоқотида, муборак Рамазон ойи бошланиши муносабати билан самимий қутловлар алмашиб, бир-бирлари ва биродар халқларимизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Кун.уз сайтига кўра, Ўзбекистон президенти ҳамкасби ва дўст Туркия халқини ушбу мамлакатда кенг нишонланадиган давлат байрами – Миллий суверенитет ва болалар куни билан ҳам табриклади. 

Мулоқотда Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған янги глобал хатар – коронавирус инфекциясининг шиддатли тарқалишига қарши курашишда яқиндан ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Давлат раҳбарлари 10 апрель куни коронавирусга қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш масалаларига бағишлаб видеоанжуман тарзида ўтказилган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши навбатдан ташқари саммитининг самарали натижаларини юксак баҳоладилар.