Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатга кўчиб кетишяпти?
Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистоннинг демографик ҳолатига оид статистикани эълон қилди.
Кўрсатилган давр ичида хорижга кўчиб кетишларнинг катта қисми — 64,8 %и Қозоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда. Жами 1234 нафар ўзбекистонлик қўшни давлатга доимий яшаш учун кўчиб кетган.
Шу билан бирга етакчи ўринларда Россия (557 киши), Қирғизистон (18 киши), Исроил (18 киши) ҳамда Тожикистон (15 киши) қайд этилган. Жами 1906 киши доимий яшаш учун Ўзбекистондан кўчиб кетган.
2020 йилнинг 1 чорагида жами 490 киши Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келган. Уларнинг аксарияти Қозоғистон (167 киши), Тожикистон (140 киши), Россия (96 киши), Қирғизистон (35 киши) республикасидан.
Мамлакат вилоятлари бўйлаб миграция салдосининг юқори даражаси Қашқадарё ( - 1,7 минг), Самарқанд ( - 1,5 минг) ва Бухоро ( - 1,0 минг) вилоятларида қайд этилди.
Миграция салдосининг ижобий даражаси Тошкент шаҳрида (+ 7,1 минг) кузатилди.