Ўзбекистонда такси ҳайдовчиларига ниқобларда фаолият олиб боришга рухсат берилди
апрел 30, 2020 16:54 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда такси хизматлари соат 07:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида ишлай бошлади.
“Барча Ўзбекистон фуқароларга йўловчилар билан автомобилда ҳаракатланиш рухсат берилгани сабабли, “Мини”, “Эконом”, “Комфорт” ва “Бизнес” тариф режалари иши тикланганлиги ҳақида мамнуният билан хабар берамиз”, - дейилади MyTaxi хабарида.
Ҳайдовчилар махсус комбенизон, тиббий қўлқоп ва ниқобларда фаолият олиб бориши лозим.
Эслатиб ўтамиз, 30 апрелдан соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда соат 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари, шу жумладан, велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга ижозат берилди.
Ёрлиқ