Жаҳон банки: Тожикистонда 21 минг нафар одам коронавирусдан вафот этиши мумкин
(last modified Sat, 02 May 2020 06:02:06 GMT )
май 02, 2020 11:02 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки: Тожикистонда 21 минг нафар одам коронавирусдан вафот этиши мумкин

Тожикистонда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида 72 мингдан 230 минг 500 нафаргача одам касалликка чалиниши мумкин, дейилади Жаҳон банки.

Тожикистон Республикасида COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши фавқулодда кураш бўйича лойиҳага таяниб Дарё сайтининг хабар қилишича,  касалланганлар орасида оғир ҳолат 13 600 нафардан 43 500 нафаргача аҳолида кузатилиши прогноз қилинмоқда ва улар интенсив терапия ҳамда жонлантириш бўлимларида даволанади. Тожикистонда 6 минг нафардан 21 минг нафаргача одам коронавирус оқибатида вафот этиши мумкин.

Лойиҳада тиббиёт соҳаси аралашувисиз чора-тадбирларни амалга ошириш, хусусан, COVID-19 билан касалланганларни уй шароитида изоляция қилиш, ўз хоҳиши билан уйда ўтириш, 70 ёшдан катта одамлар гуруҳларида ижтимоий масофа сақлаш, мактаблар ва университетларни ёпиш кўзда тутилган.

Ушбу чоралар касалликнинг аҳоли орасида тарқалишини чеклаши тахмин қилинмоқда.

«Ушбу тадбирларнинг энг самарали, COVID-19’нинг тарқалишини чеклаб қўядиган, оғир касалланиш ва ўлим ҳолатларини 49 фоизга камайтирадиган услуби уй шаротида коронавирусдан сақланиб, ‘ўз-ўзини яккалаш’, уйда карантинда ўтириш ва 70 ёшдан катта кишиларнинг ижтимоий масофа сақлаш тартибига риоя қилишидир. Тахминларга кўра, ушбу тартибларга амал қилиш Тожикистонда 3200 дан 10 300 гача кузатилиши мумкин бўлган ўлимлар сони ҳамда 6600 дан 21 300 гача бўлиши прогноз қилинаётган касалликнинг оғир ўтиши ҳолатларини камайтиради», — дея хулоса қилган Жаҳон банки таҳлилчилари.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки директорлар кенгаши апрель бошида Халқаро ривожланиш ассоциацияси маблағлари ҳисобидан грант асосида молиялаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун 11,3 миллион доллар миқдорида пул ажратган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Тожикистонда 15 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинган.

Шунингдек йил бошидан  мамлакатда пвенмониядан  95 нафра вафот этган.

Ёрлиқ